18:44 / 18.12.2018
5 070

Бир пайтлар Гулнора Каримовага тегишли бўлган бино сотувга қўйилди

Бир пайтлар Гулнора Каримовага тегишли бўлган бино сотувга қўйилди
Тошкентдаги Зарқайнар мажмуаси аукцион савдоларига қўйилди. Бу E-ijro онлайн-аукциони тарихидаги энг қиммат лотлардан бири ҳисобланади.

2005 йилда қурилган ушбу бино бир пайтлар Гулнора Каримовага тегишли эди, дейилади «Дарё» хабарида.

Ушбу мажмуа ҳозирги кунда «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси томонидан тасарруф этилади.

Зарқайнар мажмуасининг умумий майдони 1,2 гектар, шундан 1,06 гектари ишлаб чиқариш учун мўлжалланган. Бино уч қаватдан иборат ва 100 га яқин хонага эга. Биринчи қаватда офис хоналари, иккинчисида ресторан ва подиум, учинчисида кўргазма зали жойлашган.

Лотнинг бошланғич нархи 87,9 миллиард сўмни ташкил этди. Закалат миқдори — 4,3 миллиард сўм. Аризалар 23 январга қадар қабул қилинади. Аукцион эса 25 январь куни бўлиб ўтади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бир пайтлар Гулнора Каримовага тегишли бўлган бино сотувга қўйилди