
ФВВ ижтимоий тармоқларда «Қамчиқ» довонида қор ёғиши натижасида тирбандликлар юзага келганлиги тўғрисида тарқалган маълумотларни рад этди.
«Ижтимоий тармоқларда 8 январь куни «Қамчиқ» довонида қор ёғиши натижасида тирбандликлар юзага келганлиги тўғрисида асоссиз маълумотлар тарқалди. Ушбу маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида қуйидагиларни маълум қиламиз:

А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонида 2019 йилнинг 8 январь куни қор ёғиши кузатилган ва ўртача ҳарорат -4 даражани ташкил этган, йўлнинг қатнов қисмида икки томонлама ҳаракат амалга оширилган, қор уюмлари ва музламалар, шунингдек, ҳеч қандай тирбандликлар юзага келмаган», - дея таъкидлаб ўтишган ФВВдан.
«Ўзгидромет» хизмати томонидан берилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 10 январь куни «Қамчиқ» довонида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғиши, туман тушиши эҳтимоли мавжуд, 7-12 м/с тезликда шамол эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар