Хориж давлатларидан Ўзбекистон Республикасига келган фуқаролар сони охирги икки йилда 2,3 мартага ортган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Хусусан, 2017 йилда бу кўрсаткич 2,8 миллион кишини ташкил этган бўлса, 2018 йилда эса 6,4 миллион кишини ташкил этган.
2018 йилда Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг 53,1% (3,4 млн киши) эркаклар, 46,9% (3 млн киши) аёлларни ташкил этади.
МДҲ давлатларидан Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқаролари 6 млн кишини ташкил этган бўлиб, бу жами ташриф буюрганларнинг 93,5%ни ташкил этади, узоқ хорижий давлатлардан эса 417,1 минг киши (ёки 6,5%) ташриф буюрган.
Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг асосий қисми Қозоғистон Республикасидан 2,4 млн киши (38,2%), Тожикистондан 1,7 млн киши (26,4%), Қирғизистондан 1,1 млн киши (17,1%), Россиядан 460,2 минг киши (7,2%). Узоқ хорижий давлатлардан эса Туркиядан 74,8 минг киши (1,2%), Хитойдан 37,1 минг киши (0,6%), Жанубий Кореядан 32,7 минг киши (0,5%), Ҳиндистондан 22,2 минг киши (0,3%), Германиядан 19,1 минг киши (0,3%), Япониядан 17,2 минг киши (0,3%) ташриф буюрган.
Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг асосий сафар мақсади қариндошларни йўқлаш (73,2%)ни ташкил этади. Кейинги ўринларда сайёҳлик мақсадида - 7,1%, хизмат юзасидан - 0,9%, даволаниш мақсадида 0,8% ва ўқиш мақсадида 0,2% ни ташкил этган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси