Қидирувдаги “Жентра” автомашинаси топилиб, жарима майдонига жойлаштирилди

Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси Қидирув бўлими томонидан ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида қидирув тадбирлари амалга оширилди.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 91 та ижро ҳужжати бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган фуқаронинг қидирувдаги “Жентра” русумли автомашинаси аниқланиб, белгиланган тартибда ушланди ҳамда жарима майдонига жойлаштирилди.
Мазкур ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликнинг умумий миқдори 50 800 000 сўмни ташкил этади. Ҳозирда автомашинани белгиланган тартибда аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро ҳужжатларида кўрсатилган мажбуриятларни ўз вақтида ва ихтиёрий равишда бажариш зарурлиги эслатиб ўтилади.
Бюронинг Сирдарё вилояти бошқармаси































Изоҳлар 0
…