Бир сават узум 5 миллион сўмга сотилди

Бир сават узум 5 миллион сўмга сотилди

Тошкент вилоятида ўтказилган “Узум сайли”да бир сават узум кутилганидан анча қимматга сотилди.

Паркент туманидаги тадбир доирасидаги аукционда “Аватар” навли узум 5 миллион сўмга харид қилинди. Оҳангарон туманида етиштирилган мазкур узумнинг бошланғич нархи 750 минг сўм этиб белгиланган эди.

Савдолар давомида иштирокчилар ўртасидаги рақобат сабаб узум нархи бир неча баробар ошиб, якунда 5 миллион сўмга етди.

Шу тариқа, бу йил узумнинг бозордаги эмас, аукциондаги нархи барчани ҳайратда қолдирди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар