date

Президент Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилиши доирасида 80 млн доллар пора олингани ҳақида гапирди

Президент Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилиши доирасида 80 млн доллар пора олингани ҳақида гапирди
Бугун, 21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлиси вақтида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев нефть-газ соҳаси коррупциялашгани тўғрисида ҳам гапирди.

«Мустақил бўлганимиздан бери нефть-газ соҳасидаги лойиҳаларнинг 50 фоизи пора билан бўлиб келган.

Биргина Сурғил нефть-газ лойиҳаси
(Сурғил конидаги Устюрт газ-кимё мажмуаси — таҳр.) бир амалдор 80 миллион доллар олган! 80 миллион-а! Халқни ким ўйлайди?», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Президент қайси амалдорни назарда тутгани маълум эмас.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилиши доирасида 80 млн доллар пора олингани ҳақида гапирди