11:27 / 13.07.2019
2 973

Булунғурдаги банк ходимлари «қора бозор» нархида валюта алмаштираётганида қўлга тушди

Булунғурдаги банк ходимлари «қора бозор» нархида валюта алмаштираётганида қўлга тушди
Фото: ЗарNews
Самарқанд вилояти Булунғур туманида жойлашган «Агробанк»АТБ филиали ходимлари банкда «қора бозор» баҳосида валюта алмаштиришга уринган вақтида қўлга олинди, деб хабар беради ЗарNews.

Улуғбек Ачилов Булунғур туманидаги объектларни қўриқлаш бўйича 1-алоҳида отряди 1-гуруҳ сафдор ходими вазифасида ишлаб келган. «Агробанк» АТБ Булунғур филиали биносини қўриқлаш унга топширилган. У ўз вазифасидан фойдаланиб, «Агробанк» АТБ Булунғур филиали валюта айирбошлаш шохобчаси назоратчи кассири Озода Суюнова билан ўзаро жиноий тил бириктирган. Улар 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан давлат баҳоси 8420 сўм эканлигини билгани ҳолда, фуқаро Д.Мирзақулованинг ишончига кириб, унга 1 АҚШ долларини «қора бозор» баҳосида, яъни 8540 сўмдан айирбошлаб беришини айтган.

Аёл рози бўлгач, Улуғбек Ачилов ундан 51 240 000 минг сўм миқдоридаги пулларни олиб, О.Суюновага берган ва қиймати 50 748 900 минг сўм бўлган 6000 АҚШ доллари миқдоридаги валюта қимматликларига айирбошлаган. Улуғбек 6000 АҚШ долларини Д.Мирзақуловага бераётган вақтида, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Булунғур туман бўлими ва Давлат хавфсизлиги хизмати вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далил билан ушланган.

Суд Улуғбек Ачиловга 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади. Шунингдек, у 3 йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни давлат иштирокидаги ташкилот, муассаса, корхоналарда моддий ва мансабдорлик лавозимларида ҳамда ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Озода Суюнова эса 2 йил-у 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ҳамда 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни давлат иштирокидаги ташкилот, муассаса, корхоналарда моддий ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Булунғурдаги банк ходимлари «қора бозор» нархида валюта алмаштираётганида қўлга тушди