Наманган шаҳридаги «Чорсу» бозорида ёнғин келиб чиқди (видео)

  • 21 июль 2019, 16:41
  • 914
  • Жамият
  • Наманган шаҳридаги «Чорсу» бозорида ёнғин келиб чиқди (видео)
    Наманган шаҳридаги «Чорсу» бозорида ёнғин келиб чиқди деб хабар қилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

    Бугун, 21 июль куни соат 01:38 ларда Уйчи кўчасида жойлашган «Чорсу» деҳқон бозорида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида деҳқон бозорида ёнма-ён жойлашган дорихона, сартарошхона ва парфюмерия маҳсулотлари савдо дўконларининг 200 кв.м. майдони ҳамда нон растасининг 600 кв.м. майдони ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ.

    Ёнғин электр симларини қисқа туташувидан келиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    » » Наманган шаҳридаги «Чорсу» бозорида ёнғин келиб чиқди (видео)