Ўзбекистон Сенатида 20 сентябрь куни «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қўшма қарор ижроси таъминлаш бўйича тузилган комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
«Kun.uz»нинг хабар беришича, унда адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев қарор талабларини бузганлик учун белгиланадиган жавобгарлик масалаларига тўхталиб ўтган.
"Жавобгарлик масаласи, жарима миқдори қанча бўлиши ҳақида аниқ тўхтамга келингани йўқ. Кодексга ўзгартириш киритиш ва яна бошқа ташкилий ишлар бор.
Биринчи навбатда қарорнинг мазмун-моҳиятини жойларга етказиш керак. Адлия вазирлигининг энг қуйи бўлимларигача бу қарор жўнатилган.
Жавобгарлик, албатта, белгиланади ва бу 2020 йилнинг 1 январидан кучга киради. Балки, жарима белгиланар, балки бошқа турдаги жавобгарликка тортилар" - дейди Худоёр Мелиев.
Тўйлар бўйича комиссия раиси Иқбол Мирзо ҳам жавобгарлик масаласида ўз муносабатини билдирган. Унинг айтишича, жойларда бу мавзу юзасидан савол берилганда қонунчиликдаги энг юқори жарима миқдори кўзда тутилаётганлигини айтиш лозим.
"Дабдабали тўй қилаётганларга маъмурий ёки жиноий жавобгарлик қўллаш унчалик фойда бермаслиги мумкин. Уларни ОАВ орқали кўрсатиб, бутун халқ олдида шарманда қилиш керак" - дейди Иқбол Мирзо. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди