
Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ҳамда Навоий вилояти ва Тошкент шаҳри божхона бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда курьерлик жўнатмалари тарзида йирик миқдордаги товар-моддийбойликларнинг ноқонуний олиб кирилганлиги фош қилинди.
“Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида пойтахтимизда фаолият юритувчи курьерлик фирмаларидан бирининг номига хорижий давлатдан юборилган 2,8 тоннадан ортиқ оғирликдаги курьерлик жўнатмалари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Кўрик натижасида ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар билан жўнатмалардаги товарлар ўртасида тафовутлар борлиги аниқланди. Яъни, мазкур жўнатмаларга тегишли 138 та божхона декларацияларида умумий қиймати 650 миллион сўмлик товар-моддий бойликлар кўрсатилмагани аниқланди.
Содда қилиб айтганда, товарларни божсиз олиб кириш меъёрларини суистеъмол қилган ҳолда гўёки шахсий фойдаланиш учун ниқоби остида олиб кирилган мазкур товарлар аслида тижорат мақсади учун кўзланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар