
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кескин кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келган фуқаро Н.Ш. бошқарувидаги юк автомашинаси белгиланган тартибда инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Натижада, хорижий давлатдан юртимиздаги МЧЖ номига келтирилган товарларда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 102,7 миллион сўмлик авто эҳтиёт қисмлар борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар