16:50 / 17.12.2019
3 291

«Миллий тикланиш» газетаси бош муҳаррири сенатор Ворисованинг прокурорга шикояти ҳақида (видео)

«Миллий тикланиш» газетаси бош муҳаррири сенатор Ворисованинг прокурорга шикояти ҳақида (видео)
Фото: «Миллий тикланиш» газетаси
Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида ўтказилган дебатлар вақтида «Миллий тикланиш» газетаси бош муҳаррири Миродил Абдураҳмонов ХДП аъзоси Мақсуда Ворисова ҳақидаги мақолага нима сабабдан Халқ демократик партияси расмий равишда жавоб қайтармасдан, сенатор газета устидан прокуратурага шикоят қилганини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, «Миллий тикланиш» демократик партияси бош нашри бўлган газетанинг анонсида «ХДП аъзоси Мақсуда Ворисованинг Россия коммунистлари етакчиси Геннадий Зюгановга қандай ‘қариндош’лиги бор?» сарлавҳали мақола чоп этилиши билдирилган. Анонсда мақолага ишланган коллаж ҳам келтирилган бўлиб, унда ХДП ва Россия коммунистлари партияси ўртасида мафкуравий «қариндошлик» борлигига ишора қилинган. Чунки мазкур сиёсий институт собиқ Ўзбекистон коммунистик партияси тугатилганидан сўнг ташкил этилган.

«Тасаввур қиляпсизми, ҳали эълон қилинмаган мақола учун прокуратурага мурожаат қилиняпти. ОАВ эркин, улар ўзининг нуқтаи назарини ўқувчига етказишга ҳаракат қиляпти. Бу нимадан далолат беряпти? Бу ХДП сиёсий жараёнларда уйғонмаётганини, эскича қолипларда ишлаётганини кўрсатади. Газетада чиққан анонс билан прокурорга мурожаат қилиш тўғрими? ОАВ ҳақида муносабат ҳақида гап кетяпти. Агар икки марта прокурорга ёзиб берилса, ҳеч ким ҳеч нима ёзмай қўяди. Биз ноҳақ бўлсак, нега ХДП ўзининг газетасида расмий жавоб қайтармади?», — дейди журналист.

ХДП вакилининг сўзларига кўра, газета устидан шикоят қилиш бу — Ворисованинг конституциявий ҳуқуқи, бу унинг шахсий иши.

Таъкидланишича, «Миллий тикланиш» газетасида чоп этилиши керак бўлган мақолада сенатор Мақсуда Ворисованинг бир йиғилишда ижтимоий муҳофазага муҳтож халқни ҳимоя қилишни ваъда қилгани, орадан бир ҳафта ўтиб эса Зюганов ҳам худди шу гапларни гапиргани ҳақида ёзилган.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Миллий тикланиш» газетаси бош муҳаррири сенатор Ворисованинг прокурорга шикояти ҳақида (видео)