
Шу йилнинг 22 февраль куни Самарқанднинг Пайариқ тумани Кўктепа қишлоғидаги рақамсиз уйда қирқ яшар Ж.Г. ўзини ўзи осиб, жонига қасд қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Энг даҳшатлиси - марҳумнинг чўнтагидан топилган хатда у беш кун бурун - 17 февраль куни Жиззах шаҳри Кимёгар маҳалласидаги хонадонда ўз турмуш ўртоғи Н.ни (1991 й.т.) қасддан ўлдириб, устидан қулфлаб кетганини баён қилган эди.
Марҳум хатида кўрсатилган хонадон кўздан кечирганида, дарҳақиқат, аёл кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилди.
Ҳолат юзасидан шу куниёқ Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар