17:15 / 15.03.2020
12 167

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк аёлнинг касални юқтириши тафсилоти маълум бўлди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк аёлнинг касални юқтириши тафсилоти маълум бўлди
Ўзбекистонда илк бора коронавирусга чалинган аёлнинг касални юқтириши тафсилотлари маълум бўлди. Бу ҳақда Бош вазир ўтказган брифинг вақтида хабар берилган.

Коронавирус юқтирган аёл олий маълумотли тиббиёт ходими бўлиб, бу соҳада етарлича тажрибага эга бўлган. У Франциядан 11 март санасида Тошкентга учиб келган. Рейсда 45 нафар йўловчи бўлган ва улардан ярми хориж фуқаролари бўлган. Аэропортда ўтказилган дастлабки текширув вақтида ҳеч қандай касаллик аломати топилмаган.

Орадан икки кун ўтгандан сўнг аёл ўзини нохуш ҳис қилган ва дарҳол тегишли тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Кеча олинган қон таҳлиллари коронавирус борлигини кўрсатди ва бугун бу ҳақда расман маълум қилинди.

Бемор аёл билан алоқада бўлган барча инсонлар — оила аъзолари, қўни-қўшнилар, ҳамкасблар ва Париждан бирга учиб келганлар карантинга олинган. Шу вақтга қадар 150 дан ортиқ одам тиббий текширувдан ўтказилмоқда. Ҳозирда текширувдан ўтказилаётганлар сони яна ошиб бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк аёлнинг касални юқтириши тафсилоти маълум бўлди

Жамият янгиликлари