2 434
Чўлдаги мўъжиза: Мўйноқ ёшларининг гуллаб-яшнаётган иссиқхонаси барчани ҳайратга солмоқда
Мўйноқлик ёшлар оғир чўл шароитида иссиқхонада муваффақиятли равишда маҳсулот етиштириб даромад олмоқда, деб хабар қилди Sputnik нашри.
Беш ой ичида Қипчоқдарё овулида қурилган 1 гектардан зиёд иссиқхонада бугун етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари овозаси эса бутун Оролбўйи бўйлаб таралмоқда. Сўнгги20 кун ичида 36 тонна бодринг узиб, сотишга эрилганини - ажойиб натижа деса ҳам бўлади. Ҳадемай улар помидор сотишни бошлашади. Бир бўлак майдонда ҳавасга экилган булғор қалампири-ю бақлажон ҳам униб, ҳосил берди.
Ушбу чўл ажойиботини ўз кўзи билан кўришни истаган ёшлар бугун бу ерга томошага келишмоқда.
Бошида кўпчилик ишонмаган эди. Ахир Мўйноқнинг ёзда олов пуркайдиган жазирамаси-ю қишда бадан-баданингни сирқиратадиган изғиринида, камига бадар кетган Оролдан мерос шўрхок тупроғида замонавий иссиқхона барпо қилиб, ҳосил олиш мумкинми?
Аммо бугунги ислоҳотлар амалий ишларга, ҳаётий натижаларга асослангани боис ҳам мўйноқлик ёшлар саҳрода ишлаб, даромад топишни уддалашди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистондаги Халқ қабулхоналари, секторлар раҳбарлари кўзи ёниб турган бу йигит-қизларнинг эзгу орзуларига камарбаста бўлмоқда.
Яна бир ибратли жиҳат – Мўйноқ ёшлари ўз қўллари билан етиштирган сабзавот маҳсулотлари билан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига ҳам ҳисса қўшишга улгуришди. Куни кеча Мўйноқнинг Таллиўзак, Дўстлик, Мадели, Қозоқдарё, Учсой каби 11 та овулидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 200 дан ортиқ оилага етказиб берилган навбатдаги эзгулик карвонида 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қаторига Қипчоқдарё овулидаги иссиқхонадан янги узилган сабзавотлар ҳам қўшилди.
Эрта-индин Қипчоқдарё овулидаги 10 та ёш оиланинг ҳовлисида ёки ҳовли этагидаги бўш майдонларда ҳар бири 10 сотихли 10 та замонавий иссиқхона қурилиши учун грант маблағи ажратиладиган бўлди. Илк ҳисоб-китобларга кўра, 10 сотихли иссиқхонадан ойига камида 8-10 миллион сўм даромад топиш мумкин...
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади