06:00 / 15.07.2020
3 599

Қинғир режанинг қийиғи чиқди

Қинғир режанинг қийиғи чиқди
Сифати кафолатланмаган товар моддий бойликларини юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Сирдарё чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Ш.Ж. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси постдаги инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди.

Текширув давомида автотранспорт воситасида ҳужжатларда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган умумий қиймати 1 миллиард сўмлик 12 977 дона парфюмерия воситалари ва 18 581 дона автомобиль эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қинғир режанинг қийиғи чиқди