11:02 / 17.07.2020
3 055

Гулистонда фуқарони 2 қути сигарет эвазига постдан ўтказган ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари ишдан бўшатилди

Гулистонда фуқарони 2 қути сигарет эвазига постдан ўтказган ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари ишдан бўшатилди
Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган «Уз ГАИ. Платный проезд со стикером через блок-пост» сарлавҳаси остида тарқалган видео тасвир юзасидан Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеотасвирда Гулистон шаҳри, «Дўстлик» маҳалласининг Хондамир кўчасидан Гулистон шаҳар марказига ўтиш жойида вақтинчалик ташкил этилган карантин блок-постида хизмат олиб бораётган Ички ишлар органи ходими видео тасвирга олган фуқаронинг стикери борлиги ҳақидаги важига қарамасдан, блок-постдан ўтиб кетиши учун 2 қути “КЕНТ-6” номли сигарет олиб келишини айтиб, фуқаро сигарет олиб келганидан сўнг карантин блок постга хизматга жалб қилинган Миллий Гвардия ходими айтилган сигаретларни олиб қолиб, фуқарони блок постдан ўтиб кетишига рухсат берганлиги ҳолати акс этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, хизмат текшируви натижасига кўра 3 нафар раҳбар ходимларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилиб, 1 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 1 нафар ходим эса Ички ишлар органларидан бўшатилди.

Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида қонунчилик ва хизмат интизомига риоя этишлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, қатъий интизомий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди, дейилади Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гулистонда фуқарони 2 қути сигарет эвазига постдан ўтказган ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари ишдан бўшатилди