12:37 / 02.08.2020
2 518

Ҳайдовчи машинасини жарима майдончасига олиб кетмасликлари учун унинг устига чиқиб олган ҳолатга ЙҲХББ муносабат билдирди

Ҳайдовчи машинасини жарима майдончасига олиб кетмасликлари учун унинг устига чиқиб олган ҳолатга ЙҲХББ муносабат билдирди
Фото: Видеодан скрин
Ижтимоий тармоқларда 31 июль куни «Ҳайдовчи машинасини ЙПХ ва жарима майдончасидан сақлаш учун унинг устига чиқиб олди» сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалди. Мазкур видеотасвир юзасидан ЙҲХББ расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, видеода тасвирланган ҳолат 2019 йилнинг 20 сентябрь куни содир бўлган.

Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари К.Аҳмедов, А.Ибодов ва Ҳ.Полвонов белгиланган дислокация асосида 2019 йилнинг 20 сентябрь куни соат 10:30 да Ғиждувон тумани Й.Ҳамадоний кўчасида хизмат олиб бораётган вақтида «Газ-3110» русумли 80 Х 098 ФА давлат рақам белгили транспорт воситаси ҳайдовчиси Р.Х. ЙПХ инспектори К.Аҳмедов томонидан белгиланган тартибда тўхтатилган.

ЙПХ инспектори ҳайдовчининг олдига бориб, ўзини таништириб, меъёрий ҳужжатларини тақдим қилишини сўраган. Ҳайдовчи меъёрий ҳужжатлари ёнида мавжуд эмаслигини билдирган.

Шундан сўнг ЙПХ инспектори ҳайдовчига нисбатан ўрнатилган тартибда «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 7-бандида белгиланган талабларни бузганлигини айтиб, маъмурий баённома расмийлаштирган ва транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириши зарурлигини тушунтирган.

Ҳайдовчи автомашинани жарима майдончасига жойланишидан норози бўлган ва «Газ-3110» машинасининг устига чиқиб олган.

ЙПХ инспектори ҳайдовчига меъёрий ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли ушбу автомашинани жарима майдончасига қўйишга мажбурлигини яна қайта тушунтирганидан сўнг транспорт воситаси жарима майдончасига киритилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳайдовчи машинасини жарима майдончасига олиб кетмасликлари учун унинг устига чиқиб олган ҳолатга ЙҲХББ муносабат билдирди