17:50 / 10.08.2020
2 697

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари “Халқаро армия ўйинлари — 2020”га етиб борди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари “Халқаро армия ўйинлари — 2020”га етиб борди
Тошкент халқаро аэропортидан самолёт Москва шаҳрига учишни бошлади. Ҳарбий хизматчиларда сафар тадориги билан уйқу кам бўлганига қарамай пинакка кетгиси келмайди. Уларга мусобақалар олди билдирилган юксак ишончга муносиб жавоб қайтариш ҳисси уйқу бермайди.

Чирчиқ полигонидаги халқаро армия ўйинларига кетиш тайёргарлиги жараёнининг ўзида қанчалар катта умид билдирилди. Қолган юртдошларимизнинг айтилмаган изҳорлари қанча!? Тўғри уларнинг орасида афсонавий десак муболаға бўлмайдиган қаҳрамонлар бор. Лекин рақибни заиф билиш мағлубиятга сабаб бўлиши исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат.

Мудофаа вазири генерал-майор Баходир Курбоновнинг ҳар бир жамоа билан алоҳида суҳбатлашиб, уларга йўл-йўриқлар кўрсатди, омад тилади.

Самолёт ҳам йигитларнинг шижоатига ҳамоҳанг манзил сари жадаллайди. Ҳаш-паш дегунча булутларга етиб олди, кейин улардан-да юксаклади. Булутлар ортидан курраи замин кўз илғамас кўзга ташланади. Лекин она Ватан бераётган тафт мусобақа иштирокчиларига беқиёс куч-қувват бағишлайди. Тонг ёришиб кўк тоқида ёлғиз қолган ой Ватаннинг сара ўғлонлари жамланган учоқни ҳавас-ла кузатади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментининг маълум қилишича, вакилларимиз Москва шаҳрига етиб борган. Халқаро армия ўйинларида фақат фахрли ўринларни эгаллашни мақсад қилган ҳарбий хизматчилар белгиланган ҳудудларга тақсимланди.

Келгуси жараёнлар ҳақида сизларни танишитирб борамиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари “Халқаро армия ўйинлари — 2020”га етиб борди