16:26 / 26.08.2020
3 866

Самарқандда эр хотинини рашкдан ёқиб юборди. Аёл судьядан эрига энг оғир жазо беришини сўради

Самарқандда эр хотинини рашкдан ёқиб юборди. Аёл судьядан эрига энг оғир жазо беришини сўради
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида турмуш ўртоғини ёқиб юбормоқчи бўлган Комил Давронов устидан суд ҳукми ўқилди.
"Zamon" кўрсатувида воқеа тафсилотлари маълум қилинишича, эркак рашк туфайли аёлини ёқиб юборган. У буни турмуш ўртоғини юзини ундан бошқаси кўрмасин деган мақсадда амалга оширганини тан олган.

Ҳозир аёлнинг бир қўли, бадани, қулоғи ва юзида куйишдан катта чандиқ қолган. Энг кичик бармоғи буришиб қолган, ўзига бўйсунмайди.

— Бир ҳафта комада ётдим. Кейин бир ой ҳеч нарсани эслолмадим. Уйдагиларни эслолмадим, - деган жабрланувчи аёл воқеани сўзлаб бераркан. — Оғир жазо беришингизни, ҳамма кўришини хоҳлайман деган жабрдийда аёл судда. Ҳеч қандай айбим бўлмасдан, мана бунақа қилди. Бир умрга қўлим майиб бўлди. Бир умрга юзим хунуклашиб қолди. Энг оғир жазо беришингизни истайман. Бошқаларга дарс бўлсин.

“Ўта шафқатсизлик билан ўт қўйиб юборган. Натижада танасининг 25% куйишига сабабчи бўлган тан жароҳати етказган. Ҳеч қандай рашкка тортадиган ҳолатлар аниқланмаган”, дейди судья ушбу суд ҳақида.

Судланувчининг гапларига кўра, турмуш ўртоғи уни камситган. Бироқ ички ишлар органлари ва суд-тергов хулосасида аёлнинг бегона эркаклар билан ёзишгани асосланмаган.

Судланувчи Давронов Комил Жиноят Кодексининг 104-моддаси 2-қисми “в” банди билан айбдор деб топилди ва 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда эр хотинини рашкдан ёқиб юборди. Аёл судьядан эрига энг оғир жазо беришини сўради