16:00 / 07.11.2020
1 795

МИБ Жиззахда банк фойдасига 229 минг АҚШ доллари ундирди

МИБ Жиззахда банк фойдасига 229 минг АҚШ доллари ундирди
Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувидаги Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 30.09.2020 йил кунги ижро ҳужжатига кўра қарздор “GSA Tashkent” хусусий корхона ҳисобидан ундирувчи “Ипак йўли банк” АЖ Тошкент шаҳар филиали фойдасига 229 045,48 АҚШ доллари кредит қарздорлиги ундириш ҳамда ундирувни гаров мулки ҳисобланган қўшимча қарздор “Rosagropromsnab” МЧЖга тегишли бўлган Жиззах шаҳар, М.Улуғбек маҳалласи, Тошкент кўчаси ҳудудида жойлашган нотурар жой биносига қаратиш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 19.10.2020 йил куни келиб тушган ва ижро иши қўзғатилиб қарздорга ижросини таъминлаш учун юборилган.

Белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли, ижро ҳаракатлари давомида қўшимча қарздор “Rosagropromsnab” МЧЖга тегишли гаров мулки бўлган Жиззах шаҳар, М.Улуғбек маҳалласи, Тошкент кўчаси ҳудудида жойлашган нотурар жой биноси қарздорлик эвазига хатланган ва реализация қилиш чораларига киришилган.

Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида гаров мулки сотилиб кетишини истамаган қарздор “GSA Tashkent” хусусий корхона ҳисобидан ижро ҳужжатида кўрсатилган кредит қарздорлик банк фойдасига тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Жиззахда банк фойдасига 229 минг АҚШ доллари ундирди