22:27 / 19.12.2020
2 398

Оёқ кийимлари ичига яширилган заргарлик буюмлари фош бўлди

Оёқ кийимлари ичига яширилган заргарлик буюмлари фош бўлди
Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларининг чегара постлари орқали ноқонуний айланмасига қарши мунтазам кураш олиб борилишига қарамай, мўмай даромад илинжида бўлган ҳуқуқбузарлар ҳамон учраб турибди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан ана шундай ҳолатларнинг бир нечтаси фош қилинди. Жумладан, ушбу постга қўшни давлатдан кириб келган фуқаро А.Х. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, унинг юкхонасидаги қутиларда божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган умумий қиймати 24,8 миллион сўмлик 90 дона сартарошлик анжомлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда мазкур постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро К.У.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, унинг шахсий буюмлари орасида оёқ кийимлари ичига полиэтилен пакетга ўраб жойланган умумий қиймати 11 миллион сўмлик, оғирлиги 367 грамм бўлган турли заргарлик буюмлари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оёқ кийимлари ичига яширилган заргарлик буюмлари фош бўлди