
Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 28.01.2013 йилдаги қарорига кўра Ш.Усановдан ундирув Н.Эсанова фойдасига ¼ қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Мирзаобод туман бўлими иш юритувига олинган ва давлат ижрочиси томонидан алимент маблағини вақтида ундириш чоралари кўриб келинмоқда.
Бюронинг Мирзаобод туман бўлимига ихтиёрий равишда ташриф буюрган Ш.Усанов фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган алимент пулини олдиндан тўлаб беришини маълум қилди.
Давлат ижрочиси томонидан ҳисобланган сумма 20 млн. сўмни ташкил этди. Ота рози, энди навбат ундирувчи онага бу ҳақда маълум қилинганида фарзандининг келажаги учун 20 млн. сўм маблағни қабул қилишини билдирди. 21.12.2020 йилда Бюронинг Мирзаобод туман бўлими биносида қарздор Ш.Усанов 20 млн. сўм алимент пулини олдиндан тўлаб бериб, зиммасидаги оталик бурчини бажарди ҳисоб.
Ундирувчи аризасига асосан ижро иши “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан тамомланиб, ундирувчининг ўзига қайтарилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар