841
Жаҳонгир Ортиқхўжаев мол-мулки ва даромадлари бўйича декларация топшириб боришга тайёрлигини маълум қилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ишлаб чиққан қонун лойиҳасида мол-мулки ва даромадларини декларация қиладиган мансабдор шахсларнинг барча тоифалари қамраб олингани, уларнинг орасида президент ва бош вазир ҳам борлиги маълум қилинган эди.
Kun.uz Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Аксилкоррупция агентлиги тайёрлаган қонун лойиҳасига муносабати, башарти қонун кучга кирган тақдирда, мол-мулки ва топаётган даромадлари бўйича ҳар ойда декларация топшириб бориши ёки бормаслиги билан қизиқди.
«Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлаш учун қонунчиликдаги барча талаблар бажарилиши лозим. Қонунда белгиланган ҳар бир талаб албатта бажарилади. Бу ривожланган давлатларда синовдан ўтган ижобий амалиёт. Барчамиз мамлакатимизда очиқлик, ошкоралик тамойилларига тўлиқ риоя қилишимиз зарур», – дея Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Ўткирбек Намозбоев ҳозирда ушбу лойиҳа келишиш учун тегишли органларга киритилганини айтган эди.
«Мансабдор шахсларнинг барча доираси қамраб олинган. Ҳужжат қабул қилиш ваколати бўлган барча мансабдор шахслар – қуйидан тортиб юқоригача бўлган мансабдор шахслар доираси қамраб олинган. Яъни президент, бош вазир... Умуман, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, республика ташкилотлари, ҳокимликлар, суд, прокуратура – уларнинг барчаси биз тайёрлаган қонун лойиҳасида [мол-мулки ва даромадларини декларация қилиши] назарда тутилган», – деган эди у. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Президентга ҳам йил давомида ишлаб топган пули ҳақида ҳисобот топшириш мажбурияти юклатилиши мумкин

Жаҳонгир Отажонов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга: «Энди артистмасман, лицензиямни ҳеч ким ололмайди»

Бош вазир ўринбосари ва Тошкент шаҳар ҳокими ёшлар билан рақс флешмобида қатнашди (видео)

Бандлик агентликлари нега лицензиядан айрилди?

Тошкент шаҳар ҳокимининг жаҳли чиқди! (видео)

Тошкентда “барча муаммоларни ҳал қилувчи эркак” пайдо бўлди