14:02 / 16.02.2021
2 164

Тошкент вилоятида босқинчилик содир этилди

Тошкент вилоятида босқинчилик содир этилди
2021 йил 13 февраль куни соат 03:00ларда номаълум шахслар Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар “Файзли” маҳалласи Маърифат кўчасида жойлашган 20 ёшли Нозима Ю.нинг яшаш хонадонига девордан ошиш йўли билан кирган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар юзларига ниқоб ва қўлларига резина қўлқоп кийган ҳолда Нозима Ю.ни ҳаёт учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш йўли билан қўрқитиб, юз қисмига бир маротаба уриб, оғзини скотч ёрдамида беркитиб, қўшни ётоқхонада ухлаб ётган ҳомиладор, 25 ёшли Юлдуз Д.нинг қўлларини скотч ёрдамида боғлаб, Нозима Ю. ва Юлдуз Д.га тегишли жами 1 320 АҚШ доллари қийматидаги қимматбаҳо буюмларни босқинчилик йўли билан қўлга киритиб ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Зангиота тумани Зангиота ва Ўртаовул маҳаллаларида яшовчи 26 ёшли Қодирбек Т., 33 ёшли Лутфилла Ф., 24 ёшли Ҳусан С., 24 ёшли Дониёр Т., ва 23 ёшли Абдукарим А. содир этганликлари аниқланиб, улар процессуал тартибда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Қодирбек Т., Лутфилла Ф., Ҳусан С., Дониёр Т., ва Абдукарим А.га нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида босқинчилик содир этилди