19:55 / 23.02.2021
1 318

“Опий”нинг олди-сотдисига чек қўйилди

“Опий”нинг олди-сотдисига чек қўйилди
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда. Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ДХХ вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари билан хамкорликда гиёхвандлик воситаларининг ноконуний айланувини олдини олиш максадида Денов шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро Х.Б шартли харидор сифатида жалб этилган фуқарога полиэтилен пакетларга ўралган 1,27 грамм “Опий” гиёхвандлик моддасини сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.

Шунингдек, Денов туманида ҳамкорликда ўтказилган яна бир тезкор тадбирда фуқаро О.И. ўзининг бошқарувидаги “Нексия-1” русумли енгил автомашинаси салонида шартли харидорга 3 дона оқ полиэтилен пакетларга ўралган 12,14 грамм “опий” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддани 1,8 млн. сўм эвазига сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.

Фуқаро И.О.дан мазкур моддаларни кимдан олганлиги сўралганида, у ушбу моддаларни М.Н. исмли шахсдан олганлигини маълум қилди. Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро М.Н. 1 дона оқ полиэтилен пакетга ўралган 3,07 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.

Шу тариқа, қонунбузарлардан фуқаролар И.О ва М.Н лардан жами 16,48 грамм гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Опий”нинг олди-сотдисига чек қўйилди