Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бўлими бошлиғи Н.Т. фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан «O.» МЧЖнинг 2020 йилдаги қўшилган қиймат солиғи бўйича 230 млн сўм салбий фарқ суммасини жамият ҳисоб рақамига қайтарилишини тезлаштириб бериш эвазига жамият ҳисобчисидан ушбу сумманинг 5 фоизи, яъни 11,5 млн сўм талаб қилиб, 1 000 АҚШ доллари ва 900 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.Т.га нисбтан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди