22:43 / 13.03.2021
2 780

Ўзбекистон Унқур тоғ участкасига даъвогарлик қилмасликка тайёрлигини билдирди

Ўзбекистон Унқур тоғ участкасига даъвогарлик қилмасликка тайёрлигини билдирди
Фото: Sputnik / Табылды Кадырбеков
Ўзбекистон Қирғизистон томонига чегара олди туманлари аҳолиси муносабатларида баҳс ва зиддиятлар предмети бўлиб келаётган унқур-тоғ ҳудудини беришга тайёр. Бу ҳақда ҚР президенти матбуот-котиби Галина Байтерекнинг Садир Жапаровнинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи якунларига бағишланган изоҳида маълум қилинган.

"Қирғизистон томони Ўзбекистоннинг Қирғизистон ҳудудида жойлашган Сўх анклавига транспорт ва авиа-қатновларни очишга тайёр. Анклав аҳолиси давлат чегараси орқали эркин ҳаракатланишлари мумкин. Ўз навбатида Ўзбекистон томони Қирғизистонга, шу вақтга қадар чегара олдида яшовчи аҳоли ўртасида баҳс ва сиёсий зиддийлашув предмети бўлиб келган Унқур тоғ ҳудудига даъвогарлик қилмасликка тайёрлигини билдирган", - дейилади хабарда.

Қирғиз-ўзбек давлат чегараси делимитация ва демаркация масалаларида иккала томон ҳам ушбу ишни яқин уч ой ичида якунлаш лозим деган фикрга келдилар.

"Давлат чегарасини юридик расмийлаштиришни якунланиши чегара олди ҳудудларида стабилликни мустаҳкамлайди ва иккиёқлама муносабатлар ривожига янги импульс беради", - дейилади хабарда.

Ҳозирга қадар маълуми, яқин орада давлат чегарасида еттита назорат-ўтказув пунктлари ўз фаолиятини қайта тиклайди. Ўзбекистон томони юк оқими масаласини ҳал эти шва зарурат туғилганида ҳужжатларни сканерлаш учун тегишли техникани тақдим этиш ваъдасини берган.

Байтерекнинг қўшимча қилишича, давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича бошқа баҳсли масалалар махсус комиссия томонидан ҳал этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг август ойи ўрталарида Жалолобод вилоятининг Ўрта-Тўқай сув омбори яқинида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органи ходими қўлга олинган.

Бунга жавобан Ўзбекистон томони ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари қирғиз-ўзбек чегарасининг ўзаро келишилмаган Унқур тоғ участкаси(Қирғизистон томони)да вертолётдан тушиб қолишган ва телевишканинг тўрт ходимини қўлга олишган.

Ўзбекистон иккита талабни илгари сурган — қўлга олинган ички ишлар органи ходимини қўйиб юборилишини ва Ўрта-Тўқай сув омбори атрофидаги постларни олиб ташлашни.

Куч тузилмаси ходими жаримага тортилган ва 23 август куни, Қирғизистон фуқаролари эса 9 сентябрда қўйиб юборилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Унқур тоғ участкасига даъвогарлик қилмасликка тайёрлигини билдирди