Фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг 10.02.2021 йилдаги суд буйруқларига асосан, қарздор Шўманой тумани мактабгача таълим бўлимидан 22 нафар ходимининг фойдасига 148 млн. 385,7 минг сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган устама ҳақилари ҳамда давлат божи пулини ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати, Мажбурий ижро бюроси Шўманой тумани бўлими иш юритувига жорий йилнинг 22 феврал куни келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши юритуви қўзғатилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, дастлаб, томонлар қарор билан таништирилган ва суд буйруғида белгиланган талабларни ижро қилиш учун ихтиёрий муддат берилган. Бироқ, ушбу берилган муддат оралиғида талаблар бажарилмаганлиги сабабли, қарздор корхонанинг барча банк ҳисоб-рақамларига банд солиниб, балансидаги мол-мулклари тегишли тартибда хатловга олинган.
Натижада, жорий йилнинг 1 март куни жами 155 млн. 418,5 минг сўм белгиланган иш ҳақи ва устамалар билан божи пули ундирилиб, тегишли тартибда ундирувчиларнинг пластик карталарига тўлиғи билан ўтказиб берилган ҳамда ижро ҳужжати амалда бажарилганлиги боис тамомланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Миразизбек Мирзаҳалилов "Губернатор кубоги" турнирида ўз жангини ўтказди

Сурхондарёда 46 ёшли эркак дарахтдан довучча олаётган вояга етмаган болани пичоқлаб қўйди

Жиззахда қоидани бузган ҳайдовчини сўккан ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди

Россия ва Беларусь давлат тўнтаришининг олди олингани ҳақида хабар берди

Вазир қонунлар ҳаммага бирдек қўлланиши кераклиги ҳақида гапирди

Футболда аср тўнтарилиши: Европа Суперлигаси ўзи қандай мусобақа ва нималар бўлмоқда?

Ўзбекистон бокс терма жамоаси юлдузли таркиби Россияда “Губернатор Кубоги”да иштирокини бошлади

«Бино чўкканини таъмир пайтида билиб қолишган» — қурилиш вазири «Наврўз» тўйхонаси ҳақида