14:30 / 05.04.2021
1 650

АҚШ ҳарбий делегацияси Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида бўлди

АҚШ ҳарбий делегацияси Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида бўлди
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги стратегия, режалаштириш ва сиёсат бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, бригада генерали Дюк Пирак бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, ташриф доирасида бригада генерали Дюк Пирак Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал майор Шуҳрат Холмуҳамедов билан учрашган.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Учрашувда икки давлат ўртасида хавфсизлик соҳаси ва ҳарбий ҳамкорликнинг ҳолати, унинг истиқболлари муҳокама этилган.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
«Ташрифнинг кейинги кунларида делегация аъзоларини Самарқанд шаҳрида жойлашган кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази фаолияти билан яқиндан таништириш, тарихий шаҳарнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат режалаштирилган», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » АҚШ ҳарбий делегацияси Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида бўлди