15:51 / 10.04.2021
3 016

Саида Мирзиёева термизлик вояга етмаган қиз фожиасига муносабат билдирди

Саида Мирзиёева термизлик вояга етмаган қиз фожиасига муносабат билдирди
Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева ўзининг Telegram’даги канали орқали термизлик эркак мактаб ўқувчисини икки марта зўрлагани ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари бу ишни «тинчитиб» юборгани тўғрисидаги хабарга муносабат билдирди.

Аввалроқ Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси аъзоси Фарҳод Боқиев термизлик эркак мактаб ўқувчисини икки марта зўрлагани ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари бу ишни «тинчитиб» юборганини маълум қилганди. ИИВ ушбу ҳолат юзасидан хизмат текширувини бошлаган, Тергов департаменти терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

- "Термизлик вояга етмаган қиз фожиаси, уни зўрлаган кимсанинг жазосиз қолаётгани ҳақидаги хабар жамиятнинг ғазабига сабаб бўлди ва мен уларнинг қарашларини бутунлай қувватлайман.

Бу мавзу кўтарилганидан хурсандман, у шу каби жиноятлардан азият чеккан қизларга ўрнак бўлади. Бундай жиноятлар эътиборсиз, жазосиз қолмаслиги керак.

Бир йилдан ортиқ вақт давомида ота-она адолат излаб, норасида қизининг ҳаётини синдирган зўравонни жазолашни талаб қилди.

Жиноятчини ҳеч қанақасига оқлаб бўлмаганидек, Термиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларини ҳам умуман оқлаб бўлмайди. ИИВ бу ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ишларини ўтказишига ва Термиз ИИБ ходимлари жиноятни яширгани учун қонун олдида жавоб беришга умид қиламан. Менинг фикримча, бундай одамлар соҳада юзага келаётган адолатсизликларнинг асоси ва қўзғатувчисидир.

Жиноятчининг мансаби, ваколати ва алоқалари ҳеч қандай ҳолатда суд органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг адолатли бўлишига таъсир кўрсатмаслиги лозим.

Қизчанинг ота-онасига сабр, ўзига эса куч тилайман. Бардам бўлинг, виждонини йўқотмаган барча сиз томонда!
", - деди Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саида Мирзиёева термизлик вояга етмаган қиз фожиасига муносабат билдирди