
10 апрель куни Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 40359 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 148 642 нафарга етди.
10 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича Фарғона вилоятида рекорд қайд этилиб, бир куннинг ўзида 10 минг нафардан ортиқ фуқаро (10868 нафар) эмланди.
Эътиборли жиҳати шуки, Наманган ва Фарғона вилоятларида коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли 15 минг нафардан ошиб, 20 минг нафарга яқинлашди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар