Божхоначилар сифати кафолатланмаган дори-дармонларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг ноқонуний реализациясини олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида Жиззах шаҳри ҳудудида фуқаро Ж.Ш бошқарувидаги “NEXIA DOHC-2” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада ушбу автомашина ичида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, 27 миллион 735 минг сўмлик, 17 турдан иборат, 3263 дона дори воситалари ва тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди.
Фуқаро Ш.Ж ушбу тиббиёт воситаларини шартли харидорга қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида қўлга олинди. Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари суриштирув ишлари олиб борилмокда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Тадбир давомида Жиззах шаҳри ҳудудида фуқаро Ж.Ш бошқарувидаги “NEXIA DOHC-2” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада ушбу автомашина ичида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, 27 миллион 735 минг сўмлик, 17 турдан иборат, 3263 дона дори воситалари ва тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди.
Фуқаро Ш.Ж ушбу тиббиёт воситаларини шартли харидорга қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида қўлга олинди. Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари суриштирув ишлари олиб борилмокда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…