18:15 / 25.05.2021
7 904

Ўзбекистонга тегишли икки қишлоқ Қозоғистон ҳудудига ўтди


Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида жойлашган Боғис ва Хиёбон қишлоқлари расман Туркистон вилояти ҳудудига ўтказилди.
«Туркистон вилояти чегараларидаги умумий майдони 795,62 гектар бўлган Боғис ва Хиёбон аҳоли пунктлари ерларини қўшиб, Туркистон вилояти чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарорни бош вазир Асқар Мамин имзолаган.

2021 йил апрелда Туркистон вилоят маслаҳати ҳукуматга томонларнинг келишуви билан Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтган ерларни қўшиб, минтақа чегараларини ўзгартириш таклифини киритган.

Шундай қилиб, Сариоғаш вилояти чегараси ўзгартирилди. 750 гектар майдонга эга бўлган Ўзбекистон ҳудудидан Қозоғистон ҳудудига ўтказилган Боғис аҳоли пунктининг ерлари Оқжар қишлоқ округига қўшиб олинади. 45,62 гектар майдонга эга Хиёбон қишлоғининг ерлари Куркелес қишлоқ округи чегараларига киритилади.

Туркистон вилоятининг туризм бўлими илгари ушбу қишлоқлар аслида автоном бўлганлиги, аҳолининг ўзлари қайси давлатнинг фуқаролигини олишларини билмасликларини тушунтирганлар. Ўзбекистон келишувга биноан ушбу ерларни Қозоғистон ҳудудига ўтказишга қарор қилинди. Қишлоқ аҳолисининг бир қисмида қозоқ ҳужжатлари, бир қисми - ўзбек ҳужжатлари бор. Хиёбон қишлоғининг кўплаб аҳолиси Тошкентда ишлайди, дейилади хабарда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонга тегишли икки қишлоқ Қозоғистон ҳудудига ўтди