21:43 / 04.06.2021
2 892

Ҳимоя ордери талабларини бажармаган эрга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди


Айтиш керакки аёлларга нисбатан зўравонлик асосан сифатсиз таълим сабаб бўлган паст иқтисодий кўрсаткичли оилалар бошига тўғри келади, шу жумладан аёлларга нисбатан зўравонлар аёлларнинг иқтисодий етишмовчилиги туфайли ҳам юз беради. Таъкидлаш жоиз, дунёдаги мамлакатларнинг кам қисми аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасидаги қонунларни қабул қилган.

Бу борада Ўзбекистон аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунларни қабул қилган саноқли давлатлар қаторидан ўрин олган.
Бу қонунлар давлат ва бошқа ташкилотларни аёллар зўравонлигига қарши курашиш ва уларга барҳам бериш учун хизмат қилади.

Аёлларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик, уларга нисбатан куч ишлатиш каби ҳаракатлар учун жавобгарлик белгиланганлиги кенг оммага олиб борилаётган тарғибот ва ташвиқот ишлари орқали етказилиб келинаётган бўлса-да, жамиятда аёлга нисбатан тазйиқ ва зўравонликлар учраб туриши ачинарли ҳолат.

Яқинда жиноят ишлари бўйича Кармана туман судида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси, 52-моддасининг 2-қисми ва 2061-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган Каримов Абдурасул Исматовичга (исм шарифи ўзгартирилган) нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди.

Суд мажлисида сўроқ қилинган ҳуқуқбузар А.Каримов 2021 йил 28 апрель куни соат 2300 ларда маст ҳолатда ўзининг яшаш хонадонида турмуш ўртоғи С.Р билан жанжаллашиб, турмуш ўртоғига турли мазмундаги оғизга олиб бўлмас сўзларни айтиб ҳақорат қилиб, С.Р.га берилган ҳимоя ордери талабларини бузиб, уни уриб Кармана тумани СТЭБнинг хулосасига кўра, “Енгил тан жароҳати етказган”. 

Ҳуқуқбузар А.Каримов жабрланувчи С.Р.га берилган ҳимоя ордери талабларини бажармаган ҳолда шахсга нисбатан енгил тан жароҳати етказганлиги шунингдек, ҳақорат қилганлиги боис, унинг ҳаракатлари суд томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 32-моддасига асосан қилмишни оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳоланди. Суд қарорига кўра, А.Каримовга содир этган ҳуқуқбузарлиги учун 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
 
Оилаларда кузатилаётган бу каби ҳолатлар хотин-қизларнинг муносиб турмуш кечириши, шахсий дахлсизлиги, соғлик-саломатлик ва эркинлик учун бўлган ҳуқуқини йўққа чиқаради, чунки бундай муносабат уларни қонунларда мусҳкамлаб қўйилган эркаклар билан тенг ҳуқуқлилик неъматларидан фойдаланишга доир реал имкониятлардан маҳрум қилади.

Хотин-қизлар ҳуқуқларининг камситилиши инсон қадр-қимматига бўлган ҳурмат ва тенг ҳуқуқлилик принципларига путур етказишини, аёллар эркаклар билан бир қаторда ўз мамлакатининг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётида иштирок этишига тўсқинлик қилишини, оила ва жамият фаровонлигининг ўсишига халақит бериши, хотин- қизларнинг имкониятлари тўлиқ намоён бўлишига яна ҳам кўпроқ қийинчиликлар туғдириши табиий.
 
                                                                                                                                                Азиза Рўзиева
Навоий вилоят суди жамоатчилик ва
 ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳимоя ордери талабларини бажармаган эрга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Жамият янгиликлари