5 294
Мурод Хонтўраев ўлимидан аввал маст бўлгани ҳақида хабар тарқатган йигит узр сўраб чиқди
Собиқ MMA жангчиси Мурод Хонтўраев автоҳалокатга учраб вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Спортчи вафотидан сўнг ижтимоий тармоқларда унинг маст бўлгани ва ўлимидан бироз аввал бир кишига пистолет ўқталгани ҳақида овозли хабар тарқалди. Ушбу хабарларни тарқатган йигит узр сўраб чиқди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган овозли хабарда Мурод Хонтўраев йўлга чиқишдан аввал Чорвоқнинг «Бўчка» дам олиш маскани атрофидаги ресторанлардан бирида шу ерда яшовчи йигитлар билан маст ҳолатда тортишиб қолгани, уларнинг бирига пистолет тирагани айтилган. Шундан сўнг дўконга кириб «ароқ, виски олиб пулини ҳам тўламай» чиқиб кетгани айтилган.
Ушбу хабарларни тарқатган йигит қилган ишидан афсусда эканини айтиб узр сўради.
«Мен ўша овозли хабарларни тарқатган йигитман. Овозли хабарни ўзимнинг дўстларим гуруҳига ташлагандим. Тезда катта Telegram каналларга тарқалиб кетибди. Минг бор узр сўрайман, дўстлари, ота-оналари ва оила аъзоларидан.
Мен Мурод акам бундай ишлар қиладилар деб ўйламасдим, эшитган гапимни айтибман», – дейди овозли хабарлар тарқатган йигит.
Маълумот учун, Ўзбекистон MMA ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев 19 июль, душанба куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ўз бошқарувидаги BMW X5 автомашинасида автоҳалокатга учраб, вафот этди.
Мазкур ЙТҲ юзасидан ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати тўлиқ маълумот берди.
«2021 йилнинг 19 июль куни соат 11:30 ларда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-12 автомобиль йўлининг 68-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Lacetti ҳамда BMW X5 иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида BMW X5 автомобили йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.
Натижада BMW X5 ҳайдовчиси, 1987 йилда туғилган М.Х. воқеа жойида вафот этган ва ушбу автомобиль йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади баёнотда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради