14:14 / 30.08.2021
3 512

Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган стелла

Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган стелла
Фото: Telegram / «Насимов. Столик c видом на планет»
Интернетда Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Тошкент вилоятининг Қибрай туманида барпо этилаётган боғ ҳудудида қад ростлаган стелланинг сурати тарқалди.

«Ушбу иншоотнинг архитектураси ва дизайни борасидаги нозик жиҳатларини муҳокама қилишни истамайман, мазкур ҳолатда менимча, энг муҳими халқнинг гапига кириб, уни ‘СУМъдаги аллеяга эмас, шаҳардан ташқарига қурилганидан», — деб ёзади Telegram’даги TashkentLand канали.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб «Истиқлол» мажмуасини қуриш ва унда «мустақилликнинг моҳияти ва улкан тарихий аҳамиятини акс эттирувчи монументал композиция»ни яратиш Президентнинг 2020 йил 17 декабрдаги фармонида кўзда тутилган эди. Мажмуани барпо этиш жойи сифатида Шароф Рашидов, Ислом Каримов ва Афросиёб кўчалари оралиғида, Марказий универмаг (СУМ) қаршисидаги ҳудуд танланганди.

Кейинроқ пойтахт ҳокимияти «Истиқлол» мажмуаси қурилиши режалаштирилаётган жойни ўз ичига олган «Мовий гумбазлар» хиёбони макетини тақдим этди. Макетда боғ ҳозирги ҳолатда тасвирланган бўлиб, фақатгина стелла ўрнатилиши кўзда тутилган.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Истиқлол» мажмуасини барпо этиш масаласи юзасидан аҳоли билан учрашгани ва боғдаги бир дона дарахт кесилса, ўша куниёқ лавозимидан кетишга тайёрлигини маълум қилган эди. Шунингдек, пойтахт раҳбари Тошкент шаҳар ҳокимлигига ишончсизлик билдираётганларга жавоб қайтарганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган стелла