21:48 / 08.09.2021
2 408

Жиззахда заправкадан чиққан «Газель» юк машинаси газ баллони портлаб кетди

Жиззахда заправкадан чиққан «Газель» юк машинаси газ баллони портлаб кетди
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги автомобилларга газ тўлдириш ва қуйиш шахобчаларининг биридан газ тўлдириб чиққан «Газель» газ баллони портлаб кетди.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ катта инспектори Эркин Очиловнинг «Zamon.uz»га маълум қилишича, воқеа 8 сентябрь куни соат тахминан 06:00 лар атрофида юз берган. Заправкадан газ тўлдириб чиққан «ГАЗ 330202» ГБА СПГ русумли юк бортли автомашина газ баллони портлаб кетган.

Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида автомобиль йўлнинг чап томонида ўрнатилган бетон тўсиққа бориб урилган. Оқибатда тан жароҳати олган ҳайдовчи шифохонага ётқизилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият