11:30 / 10.09.2021
3 547

Тошкентда такси ҳайдовчиси йўловчи қизнинг юзига мушт туширди

Тошкентда такси ҳайдовчиси йўловчи қизнинг юзига мушт туширди
Тошкентда такси ҳайдовчиси 21 ёшли қизга қўл кўтарди, дея хабар бермоқда «Nemolchi.uz». Қайд этилишича, 21 ёшли қиз Тошкент вилояти «Қуёшча» савдо мажмуаси ёнидаги ЙПХ пости атрофидан таксига чиққан. Йўл давомида ҳайдовчи қизга турли ноқулай саволлар бера бошлаган. Хусусан, унинг уй манзили ва бошқа шахсий маълумотларни сўраган.

Йўлда машина орқа ўриндиғидаги икки йигит тушиб қолгандан кейин ҳайдовчи қиздан унинг саволларига жавоб беришни талаб қила бошлаган. Шунда қиз унга шахсий саволлар бераётгани учун жим кетаётганини айтиб, манзилигача етказиб қўйишни сўраган.

Шунга қарамасдан ҳайдовчи саволлар беришни тўхтатмай, қизга тегажоғлик қилишни бошлаган.

Шундан сўнг қиз машинани зудлик билан тўхтатишни талаб қилган, бироқ ҳайдовчи бундай қилмагач қиз машина эшигини очиб тушиб қолмоқчи бўлган. Машина тўхтагандан кейин йўловчи қиз такси ҳайдовчисига 5000 сўм бериб, тушиб кетган. Ҳайдовчи бунга эътироз билдириб, аввалдан келишилган 8000 сўм беришини талаб қилган.

Ўртада юзага келган тортишув давомида ҳайдовчи қизнинг юзига муш туширган. Зарб оқибатида қиз ерга йиқилиб тушган. Ҳайдовчи эса кетиб қолган.

Тошкент шаҳар ИИББ хабар беришича, ҳолат Чилонзор тумани ИИО ФМБ раҳбариятининг назоратига олинган. 21 ёшли А.П.га суд-тиббий экспертизаси белгиланган. Тергов олди текширувлари олиб борилмоқда, унинг натижаларига кўра қонуний чора кўрилиши маълум қилинган.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов «юқоридаги ҳолат ўрганилаётганини маълум қилди. Унинг таъкидланишича, барча иштирокчиларнинг шахси аниқланган, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда такси ҳайдовчиси йўловчи қизнинг юзига мушт туширди