Таксичи билан жанжалдан кейин блогер қамалди: воқеа ортида нима бор?

Таксичи билан жанжалдан кейин блогер қамалди: воқеа ортида нима бор?

Тошкентда такси ҳайдовчиси ва йўловчи ўртасида бошланган можаро жиддий тус олди. Воқеага аралашган блогер ҳайдовчига нисбатан куч ишлатгани ортидан қамоққа олинди.

Ҳодиса 17 август куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида содир бўлган. Такси ҳайдовчиси ва аёл йўловчи ўртасида можаро келиб чиққан. Кейинчалик аёлнинг икки таниши — блогерлар ҳам воқеа жойига етиб келган. Улар ҳайдовчи билан жанжаллашиб, уни ҳақорат қилган ва унга нисбатан куч ишлатган.

Можародан сўнг такси ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.

Унда:

  • пешона ва энса соҳаларида шишлар;

  • елка ва ёнбошда жароҳатлар;

  • кўкрак ва қорин соҳаларида шилинишлар аниқланган.

Воқеадан кейин блогерлар ҳайдовчини йўловчи аёлга нисбатан жинсий тажовузкорликда айблаб, ҳодиса акс этган видеоларни ижтимоий тармоқларга тарқатган.

Кейинроқ улар видеомурожаат қилиб, жамоатчиликдан ўзларини оқлашда ёрдам сўраган. Бироқ ушбу видеолар кейинчалик саҳифаларидан ўчирилган.Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, блогерга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва у қамоққа олинган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар