15:00 / 14.09.2021
2 420

Жаҳон чемпиони — Камолиддин Расулов бошқа бир спортчи томонидан пичоқлаб ўлдирилди

Жаҳон чемпиони — Камолиддин Расулов бошқа бир спортчи томонидан пичоқлаб ўлдирилди
Тошкент шаҳрида қашқадарёлик жаҳон чемпиони 29 ёшли Камолиддин Расулов бошқа бир чемпион йигит томонидан пичоқлаб, ўлдирилди, дея хабар берди «Дарё».

«Дарё» сўровига жавобан мазкур маълумотни тасдиқлаган Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов воқеа 2021 йилнинг 13 сентябрь куни соат 21:30 да Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида содир бўлганини маълум қилди.

«2021 йилнинг 13 сентябрь куни соат 21:30 да 30 ёшли фуқаро Ш.Т. таниши, ҳарбий хизматчи Камолиддин Расуловга қўнғироқ қилиб, ундан харид қилиб олган ‘Humo Trop’ витаминини тавсиясига кўра истеъмол қилгани натижасида соғлиғи ёмонлашганини, шифокорлар бу касалликнинг давоси йўқлигини билдирганини айтиб, уни Учтепа тумани, 14-мавзедаги уйи олдига чақирган. Улар кўришгач, ўзаро жанжаллашиб қолиб, Ш.Т. ёнида олиб чиққан ошхона пичоғи билан Камолиддин Расуловни турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган», — дейди Ҳаёт Шамсутдинов.

Ҳаёт Шамсутдиновнинг қўшимча қилишича, Учтепа тумани прокуратураси томонидан Ш.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Камолиддин Расулов. (Чап томонда)
«Дарё» манбаси берган маълумотга кўра, марҳум Камолиддин Расулов Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида туғилган.
«Ҳозир марҳумни курашчи Шерали Жўраев уйига олиб кетаётган экан», — дейди «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган манба.

«Дарё» манбасининг қўшимча маълумот беришича, спортчининг ўлимига сабаб бўлган Ш.Т. ҳам миллий кураш ва дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлиб, ўзбек миллий кураши бўйича биринчи жаҳон чемпиони — Тоштемир Муҳаммадиевнинг жияни бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жаҳон чемпиони — Камолиддин Расулов бошқа бир спортчи томонидан пичоқлаб ўлдирилди