20:17 / 17.09.2021
1 492

Вақтинча ишсиз алимент тўловчиларнинг 20 нафари ишли бўлди

Вақтинча ишсиз алимент тўловчиларнинг 20 нафари ишли бўлди
Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими ва шаҳар прокуратураси ҳамкорлигида алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бунда асосий эътибор узоқ вақтдан бери турли сабаблар билан алимент тўламаётган ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлашга ҳам қаратилгани аҳамиятлидир.

Асосийси, мунтазам равишда ўтказиб келинаётган иш билан банд бўлмаган алимент тўловчилар учун ярмарканинг бу галгисида 20 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлашга эришилди.

Наманган юридик техникумида ташкил этилган ярмаркада вилоят марказида фаолият кўрсатиб келаётган 10 дан ортиқ корхоналар ўзларида 300 та иш ўринлари билан иштирок этишди.

Аввало, меҳнат ярмаркасига тайёргарлик жараёнига тўхталсак. Дастлаб бўлим давлат ижрочилари “маҳаллабай” ўрганишлар орқали ишсиз алимент тўловчиларни муаммоларини ўрганишди.

Шундан сўнг, ярмаркага ташриф буюрган 50 нафар ишсиз фуқароларга “Наманган тўқимачи”, “Art soft holding”, “Merrymed farm” каби йирик маъсулияти чекланган жамият мутассадилари яратилган қулай меҳнат шароитлари, ойлик маошлар ва бўш иш ўринлари ҳақида маълумот беришди.

- Мен Наманган шаҳрининг Зарафшон маҳалласида истиқомат қиламан, турмуш ўртоғим билан ажрашганман. Суднинг қарори билан 1 нафар фарзандимга алимент тўлашим белгиланган. Бироқ, муқим иш ўрним йўқлиги боис алимент тўлашда муаммолар бор эди. Мана бугун ўтказилган ярмарка давомида “Наманган тўқимачи” МЧЖ.га ишга қабул қилиндим. Энди фарзандим моддий таъминотида муаммо бўлмайди, - дейди Зокиржон Хожиев.

Асосийси, Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлиими жорий йилнинг ўтган даврида айнан ишсиз бўлган 200 нафардан ортиқ алимент тўловчиларни турли корхона ва ташкилотларга ҳамда мавсумий ишларга қабул қилинишига кўмаклашилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)
Мавзуга оид янгиликлар


Янгиликлар » Жамият » Вақтинча ишсиз алимент тўловчиларнинг 20 нафари ишли бўлди
[/banner_pushhouse