Гурлан туманида алимент тўловчилар учун меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди

Мажбурий ижро бюроси Гурлан тумани бўлими томонидан туман ҳокимлиги ва туман бандликга кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бунда, асосий эътибор оилаларни яраштириш, алимент тўловларни ўз вақтида ундирилиши, қарздорликни камайтиришга қаратилган.
Жойларда ўтказилаётган турли тадбирлар муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мисол учун, жорий йилнинг 5 июнь куни Бюронинг Гурлан тумани биносида ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасига иш билан банд бўлмаган алимент тўловчилар таклиф этилди.
Мазкур меҳнат ярмаркага Гурлан туманидаги 8 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.
Тадбир давомида 100 нафардан ортиқ ишсиз алимент тўловчилар таклиф этилди.
Ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида жами 6 нафар ишсиз алимент тўловчилар корхоналарга ишга йўлланма олишди.





























Изоҳлар 0
…