21:33 / 18.09.2021
2 689

Вазирлик ота-оналарни огоҳлантирди

Вазирлик ота-оналарни огоҳлантирди
Янги ўқув йили бошида айрим ўқувчиларнинг мактабдан-мактабга ўтиши, жумладан таълим тилини ўзгартириши натижасида баъзи мактабларда дарсликларнинг етишмовчилиги кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ота-оналарни огоҳлантирди.

«Жойлардаги бундай муаммоларни ўша мактаб раҳбарияти ҳамда ҳудудий халқ таълими бўлими ва бошқармалари ҳудуддаги китоб ортиқча бўлган бошқа мактаблардан китоб етишмаётган мактабларга ўтказиш орқали зудлик билан ҳал этиш чораларини кўриши белгиланган.

Агар мурожаатингиз ижобий ҳал этилмаса ва дарслик етиб бормаса Халқ таълими вазирлиги томонидан ишга туширилган махсус телеграмм-бот (@uzedudarslik_bot) орқали сиз дарслик билан юзага келган муаммо бўйича аниқ маълумотни юборишингиз мумкин бўлади.

Вазирлик ҳар бир мурожаатни назоратга олади ва зарур китобни қўшни мактаб, туман ва керак бўлса вилоятдан етказилишини назоратга олади.

Шу билан биргаликда, барча дарсликларнинг электрон версияларини ушбу ҳавола орқали юклаб олиш мумкинлигини ҳам маълум қиламиз», дейилади хабарда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Вазирлик ота-оналарни огоҳлантирди
[/banner_pushhouse