09:53 / 28.09.2021
3 273

Шифокор балиқнинг ўта фойдали хусусиятлари ҳақида гапирди

Шифокор балиқнинг ўта фойдали хусусиятлари ҳақида гапирди
Диетолог, Санкт-Петербург давлат университети тиббиёт факултети доценти Андрей Бобровский Sputnik радиосига берган интервюсида балиқларни соғлиқ учун ўта фойдали маҳсулот деб атади.

Мутахассис балиқни ҳафтада уч-тўрт марта истеъмол қилиш кераклигини таъкидлаган. Чунки у юрак-қон томир касалликлари, овқат ҳазм қилиш тизими ва асаб тизими касалликларининг олдини олишда фойдалидир.

Шифокор, балиқ бошқа гўштларга тўлиқ муқобил эканлигини қўшимча қилиб ўтган.

«Учта энг қулай тур бор — селд, маккел ва сардинка. Бу арзон, кенг тарқалган ва фойдали балиқ навлари, улар ҳар доим сотувда бўлади ва ҳар қандай оила сотиб олиши учун қулай нархда», — дея таъкидлаган Бобровский.

Унинг сўзларига кўра, селд, маккел ва сардинка таркибида кўп миқдорда триптофан бор, бу модда «яхши кайфият гормони» деб аталадиган серотонин ишлаб чиқаришга ҳисса қўшади.

«Балиқни пештахтада қанча ва қандай режимда музи эритилгани номаълум бўлади. Агар музи эритилганига кўп вақт бўлса, маълум меъёрга амал қилинмаса, овқатдан заҳарланиш хавфи мавжуд», — деган мутахассис.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шифокор балиқнинг ўта фойдали хусусиятлари ҳақида гапирди