Юнусобод туманида тадбиркордан 1 100 АҚШ доллари талаб қилган муҳандис ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали Юнусобод тумангаз бўлимининг улгуржи истеъмолчилар бўлими муҳандиси Х.Б. тадбиркор Ж.га тегишли бўлган савдо шохобчасига табиий газ тармоғини ўтказиб бериш ҳамда лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 1 100 АҚШ доллари талаб қилиб, дастлаб 100 АҚШ долларини қўлга киритиб, келишилган пулдан яна 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...