Бугун Тошкентдаги Киночилар уйида режиссёр “Барон 2. Соғинч” кинокартинасининг махсус намойиши ўтказилди, деб хабар бермоқда Sputnik.
“Ўзбекистон билан ҳамкорликда ишлаётганимиз муваффақиятли чиқади, деб ўйлайман. Съёмка жараёнлари қизғин кечди ва ҳамкорлик давом этади деган умиддаман”, - деди “Инферно”компанияси вакили ва фильм продюсери Иван Архипов.
“Барон 2. Соғинч” фильми
© Sputnik
Фильм 18 августдан бир вақтнинг ўзида Россияда ҳам намойиш этилади. Бош роль ижрочиси Россияда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Маҳмудов фильм ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
“Ижодий жамоа жуда яхши бўлди. Фильмнинг биринчи қисми наркобизнес ҳақида бўлса, иккинчи қисми терроризм ҳақида. Картинани кўринг ва қизиқарли воқеаларга гувоҳ бўлинг!”, - деди у.
“Барон 2” бадиий фильми террорчи уюшмаларни фош қилувчи, ички механизмларни очиб берувчи ўткир сюжетли драма. Унда мураккаб трюклар, экшн ва оммавий саҳналар, пиротехник воситалар ёрдамида қўпорувчилик эпизодлари тасвирланади.
Сценарий муаллифи постановкачи режиссёр Рустам Саъдиев, продюсер Иван Архипов. Фильмда россиялик актёрлар Фарҳод Маҳмудов, Виктор Вербижский, Виктория Товстаногова, туркиялик Каан Урганжоғлу, Сефа Сенгин, Ясмина Салаҳ, ўзбекистонлик Дилноза Кубаева, Юлдуз Ражабова, Шаҳзода Матчонова, Жавоҳир Зокиров ва бошқалар роллар этишган.
Барон 2, Инферно, Киночилар уйи, Премьера “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади