date
views 30 173

Хонанда Шоҳруххон Instagram’даги Асал Шодиева билан суратлари ҳақида: «Оилавий ҳаёт сирлигича қолгани яхши»

Хонанда Шоҳруххон Instagram’даги Асал Шодиева билан суратлари ҳақида: «Оилавий ҳаёт сирлигича қолгани яхши»

Хонанда Шоҳруххон апрель ойида Instagram’да пайдо бўлган ва кўпчилик томонидан Асал Шодиева билан бирга ташкил этилган тўй фотосессияси деб баҳоланган суратлар юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда «Бекажон» газетасига асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

— Instagram’даги шов-шувли фотосессияни кўриб, «Шоҳруххон ва Асал Шодиева яна бирга экан», дейиш мумкинми? Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?
— Назаримда, оилавий ҳаётда бўлаётган воқеалар сирлигича қолгани яхши. Улар оммага ҳавола қилинмайди.

— Шундай дейсизу, Асал Шодиева билан муносабатларингиз бир овоза бўлди-ю, кейин ажралиб кетдингиз. Ҳатто тўй тараддудига ҳам ҳозирлик кўргандингиз. Ўзи нима учун шундай бўлган эди?
— Мухлислар вақти келса ҳамма нарсани билиб олишади. Шахсий муносабатлар эса сирлигича қолгани яхши. Ҳар бир инсоннинг оиласи қанчалик махфий бўлса, у шунчалик мустаҳкам бўлади.

— Ҳеч бўлмаса, айтинг, бу йил бўйдоқлар сафидан чиқасизми ўзи?
— Албатта, ёшим ҳам 30 га тўлиб қолди. Жадаллаштиришга ҳаракат қиламан.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Хонанда Шоҳруххон Instagram’даги Асал Шодиева билан суратлари ҳақида: «Оилавий ҳаёт сирлигича қолгани яхши»