Айсанем Юсупова: “Мен жуда ҳам уй қизиман” (видео)

Актриса Айсанем Юсупова “Омон-омон” кўрсатувида саҳнадан ва суратга олиш жараёнларидан ташқаридаги ҳаёти ҳақида гапирди. У бўш вақтларини асосан уйда, оиласи даврасида ўтказишини маълум қилди.
Кўрсатув давомида актрисага унинг доимо пардозланган, чиройли ва образли кўринишда юриши, шунингдек, актёрлик маҳорати ва ижодий қобилияти ҳақида айтиб, “Оддий Айсанем уйга келиб, баланд пошналарини ечгач, нималар билан шуғулланади?” дея савол берилди.
Айсанем Юсупова ўзини “уй қизи” деб атаб, суратга олиш ишлари тугаши билан имкон қадар тезроқ уйига шошилишини айтди.
“Уйда ўтираман. Мен жуда ҳам уй қизиман десам, тўғри бўлади. Суратга олиш жараёнларидан бўшасам ва бошқа ишим бўлмаса, уйга шошиламан. Оилам даврасида, айниқса, онам билан суҳбатлашамиз, бирга чой тайёрлаймиз”, — деди актриса.
Актриса овқат пиширишни ҳам яхши кўришини таъкидлади. Унинг айтишича, ошхонада вақт ўтказиб, турли таомлар тайёрлаш унга завқ бағишлайди. Бироқ ошхонани кейинчалик синглиси йиғиштириб берар экан.
“Кўп вақтимни уйда ўтказишни яхши кўраман. Севимли фильмларимни томоша қиламан. Уйда китобларимни тахлаб қўйганман, уларни бирма-бир ўқийман”, — дея қўшимча қилди Айсанем Юсупова.
Актриса бўш вақтларида от минишга ҳам боришини айтди. Бу йўналишда унинг ўз устози бор. Айсанемнинг таъкидлашича, от миниш билан фаол шуғуллана бошлаганига қарийб бир йил бўлган, бироқ бундан аввал ҳам ушбу машғулот билан шуғулланган.
Бундан ташқари, актриса уй шароитида сочларига турли муолажалар қилишини ҳам маълум қилди.






























Изоҳлар 0
…