Зебо Рахимова ва Умид Эшонқулов қайси вайнчиларни кузатади?

Актриса ва блогер Зебо Рахимова ҳамда Умид Эшонқулов “Афишага” берган интервюсида мухлис сифатида кузатиб борадиган вайнчилар жамоалари ҳақида гапирди.
Суҳбат давомида Зебо Рахимовага: “Қайси Instagram блогернинг ижодини ҳақиқатан ҳам мухлис сифатида севиб кузатасиз?” дея савол берилди.
Актриса бунга жавобан бир нечта вайнчилар жамоасини алоҳида эътироф этди.
“Унақалар кўп. Масалан, Mitti.me жамоасини, Бобур Мансуров жамоасини, Mo'min Live жамоасини яхши кўриб, мазза қилиб кузатаман”, — деди Зебо Рахимова.
Умид Эшонқулов эса вайн йўналишида ижод қилаётганлар орасида Mo'min Live, Бобур Мансуров ва Mitti.me жамоаларини ҳам кузатишини айтди.
“Вайн йўналишида, масалан, Mo'min Live, Бобур Мансуров, Mitti.me яхши ижод қилишяпти. Булар ҳам, қолганлари ҳам. Кўп кузатамиз. Айтсам, ҳозир узун бўлиб кетади”, — дея жавоб берди у.































Изоҳлар 0
…